“Тангла найдин”. Оллоҳ таъоло пайғамбарларнинг барчасига ўз ҳукмларини эшиттирмоқдан ўзга йўл билан нозил этмади. Яъни ҳар бир пайғамбарнинг ер юзидаги баъсоти (яратилиши) айни “самъ” воситасида юз кўрсатди.
Абдулбоқий Гулпинарли шарҳида: “Маснавий” шориҳлари айтдиларки: Қуръони Азимуш-шаън қандай “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланса, яъни “би” билан бошланган бўлса, Ҳазрати Мавлоно афандимиз ҳам “Маснавийи маънавий”ларини “би” ила бошлаганлар. Бу ердаги “би” “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” кабидир”, – дейилади.
Аллоҳ таъолонинг 99 гўзал исмларидан бири “Самийъ” (У ҳамма нарсани эшитувчи), яна бири эса “Басийр” (У ҳамма нарсани кўрувчи. Унга ҳамма иш аён)дир. Қуръон оятларида ҳам, Асмои ҳуснада ҳам “Самийъ” сўзи “Басийр”дан ҳамиша олдин келган.
(Мавлоно Румий ҳазратларининг "Маснавийи маънавий" асари юзасидан)
Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад,1
Аз жудойиҳо шикоят мекунад.
“Бишнав” – “тингла” демакдир. Мавлоно, “тингла!” дейиш билан, бизга ҳам ўгит бермоқда, ҳам инсон қалбини гапиртирмоқда. Тингламоқ – илм олишнинг дастлабки босқичидир. Вақтики, талаба тингламадими, у мударрис сабоқларидан бебаҳра қолади. Нафақат тинглаш, балки башариятга неъмат қилиб берилган “кўриш”, “ҳис қилиш” каби сезгилар ҳаётдан ибрат олиш, хулоса чиқариш ва умр давомида ҳақ ила ботилни фарқлаши учундир. Дастлабки маънога кўра, “бишнав” сўзи – орифнинг маъруфга хитоби.
Яратган маърифатнинг, маънавиятнинг эгаси, буюк тарбиячидир. Борлиқ Уники ва ҳеч бир жон Ундан пинҳон эмас. Онгимиздан тортиб моддий ҳаётимизга қадар содир бўлаётган барча ўзгаришлар, ҳаётдан олган ибрат ва англаган ҳақиқатларимиз ёрдамида юзага келади. Ишоратлар Тангри таоло томонидан берилган таълим бўлса, уларни қабул қилиш – кўриш, эшитиш, ҳис қила олиш сингари неъматлар билан ҳосил бўлади.
Тинглаш – нафақат эшитиш, дунёни идрок этиш, ишоратларни фаҳмлаш, илоҳий таълимни қабул қилиш билан ўлчанади. Бизнинг сезги аъзоларимиз, маърифатни, ташқи олам ҳодисотларини қалбга йўллагувчи восита ёхуд унга ўрнатилган даричадир. Улардан бири беркилса, кўнгилга келиб қуюлувчи ҳикмат нурлари-да, биттага камаяди. “Жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан “англамайдилар”. Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан “кўрмайдилар”. Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан “эшитмайдилар”. Улар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғофиллардир” (Аъроф, 179)2.
Адабиёт ва нотиқликни ўрганишни истаган лайлак ҳазрат Сулаймоннинг олдига борди ва:
- Мен адабиётни ўрганишни истайман, – деди.
Ҳазрат Сулаймон булбулни чақириб, лайлакни унга бириктирди. Улар бирга кетишди. Лайлак булбулни туртиб:
- Қани, нима ўргатадиган бўлсанг, ўргат менга, – деяверди. Булбул эса лайлакка:
- Сабр қил... Эрталаб майин шабада эсади, гуллар очилиб хушбўй ҳид таратади. Ўша ҳид бурнимга келганида айтаман, сен ҳам ўрганасан, – деди.
Аммо, лайлак бесабр бўлиб, булбулни безовта қилаверди. Булбул, уни бир неча бор огоҳлантирди ва адабиётни эрталаб ўргатишини айтиб ухлади. Кечаси билан булбулни безовта қилган лайлак охири чарчаб, саҳарга яқин ухлаб қолди. Ниҳоят, тонг пайти майин шабада эсди, гул очилди, хушбўй ҳиди атрофга таралди, булбул ҳамма ҳунарини кўрсатди, гулга севгисини изҳор қилди. Булбул овози тингач, боғбон келди. Эшикни очаётганида “Лакир лак... лакир лак лак” деган овоз чиқди. Эшик овозига уйғонган лайлак кўзини очиб қараса эрталаб бўлган; эшикнинг овозини булбулники деб ўйлади, ва адабиётни ўрганяпман дея эшитганларини қайтара бошлади: “Лакир лак, лак лак лакир...”
Кичкина бир шаҳарчада дўкон очилди. Шаҳарда парокандалик бўлишига қарамай, унинг аҳолиси бахтли ва хушчақчақ эди. Улар тез-тез бу ердан харид қилишар, бошқаларга ҳам дўконни тавсия қилишарди. Кўп ўтмай дўконларнинг сони кўпайди. Эски дўкондорнинг эса соғлиғи ёмонлашди. Шифокор оз умри қолганини айтди. Уч ўғлини ёнига чақириб,уларга вазифа юклади:
- Сизлардан бирингизни шу дўконга раҳбар қилишим керак. Аммо бунга ким муносиблигини топиш учун сизларга топшириқ бермоқчиман.
Ота ўғилларига бир доллардан бериб, бугун кечгача хонани тўлдириб турадиган нарса харид қилиб қайтишлари кераклигини айтди. Болалар ширкатни бошқариш хаёли билан уйдан чиқдилар. Учаласи ҳам шаҳарда пулларига харидлар қилишди. Кечки пайт уйга қайтганларида оталари “Нималар олдингиз?” – деб сўради.
Мавлоно кўнгилда мавжуд туйғу ва тушунчанинг кўнгил соҳибининг юзида ифодаланишини айтмоқда. Яъни юз англаш учун кўнгилнинг ойнасидир, қалбдаги нарса ташқарида акс этади. Муршиди комил юзларига қараш билан инсонларнинг аҳволини англай олади. Тасаввуфда назарнинг муҳим бир жойи бордир. Солиҳ кишиларга қараш орқали инсонда яхши ҳолат пайдо бўлади. Муршиднинг назари қуёш нури кабидир, муридларга маънавий бир озуқадир, уларни тарбия қилиб, вояга етказади. Айни замонда ҳеч бир нарсани мавҳум қолдирмайди, борича юзага чиқаради.
Theme by Danetsoft and Danang Probo Sayekti inspired by Maksimer