| Ояти карима |
|---|
1 بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). |
2 الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ 2-3-4. Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси, Меҳрибон ва Раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир. |
3 الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2-3-4. Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси, Меҳрибон ва Раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир. |
4 مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ 2-3-4. Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси, Меҳрибон ва Раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир. |
5 إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ 5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. И з о ҳ. Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз. |
6 اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ 6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан. И з о ҳ. Мазкур зотлар — барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир. |
7 صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ 6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан. И з о ҳ. Мазкур зотлар — барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир. |
Theme by Danetsoft and Danang Probo Sayekti inspired by Maksimer