| Custom text | Мавзу | Манба | |
|---|---|---|---|
|
Намозда туриб, чироқнинг пилигини кўтарса (ҳозирги пайтда лампа ўчиргичини босса) намози бузилмайди. |
намоз, намозда ҳаракат | Қозихон | |
|
Намозхондан ташқаридаги одам бирор нарса сўраса ёки унга савол берса, у боши билан ҳа ёки йўқ ишорасини қилса намози бузилмайди. |
намоз, намозда ҳаракат | Қозихон | |
|
Намозда қироатни Қуръони карим китобидан ўқиб қилса, Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида намоз бузилади. Зеро, Китобни кўтариб туриш, уни варақлаш, унга кўз ташлаш кўп ҳаракатни талаб қилади. Кўп амал ва ҳаракат эса, намозни бузувчи омиллардан. Шунга кўра, агар Китобни бирор нарса устига қўйилса, варақламаса ёки меҳроб деворига ёзилган битикдан ўқиб қироат қилса намоз бузилмайди. Лекин Абу Ҳанифа (рҳ.)нинг намоз бузилишига яна бошқа далили ҳам бор. У ҳам бўлса Китобдан ўқиш — бу таълим олиш, ўрганиш демакдир. Бу эса, намознинг амалларидан эмас. Демак, Китобни кўтариб ўқийдими ёки қўйилган ҳолда ўқийдими баробардир. Қайси ҳолатда бўлса ҳам намоз бузилади. Шу жавоб саҳиҳ деб топилгаи. Аммо Абу Юсуф ва Муҳаммад (рҳ.)лар наздида намозда Қуръон китобидан ўқиб қироат қилиш жоиз. Яна Қуръонни ёд билувчи киши Китобдан ўқиб қироат қилса намози бузилмайди, дебдурлар. |
намоз, қироат, Қуръон ўқиш, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Оламгирия, Кофий | |
|
Намознинг бир рукнида уч марта қўлини кўтариб юзи, бўйни каби жойларни қашиса намози бузилади. Аммо қўлини бир кўтарганича уч марта қашиса намози бузилмайди. Лекин намозда беузр қашиниш макруҳдир. |
намоз, намозда ҳаракат | Оламгирия, Хулоса | |
|
Намоз ичида бир саф миқдорида юрса намози бузилмайди. Агар икки саф олдинга юрмоқчи бўлса, олдин биринчи сафгача юриб бориб, бироз тўхтаб, сўнгра иккинчи сафга юриб бориши керак. Бирданига икки саф микдорида юрса намози бузилади. |
намоз, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши, саф | Оламгирия, Қозихон | |
|
Намозда юзнинг ўзини у ёқ-бу ёққа бурса, гарчи макруҳ бўлса-да, намоз бузилмайди. Аммо кўкраги билан бирга бурилса, намоз бузилади. |
намоз, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Зоҳидий, Оламгирия | |
|
Намозда кераксиз иш ва ҳаракат (амали касир) қилиб қўйса намоз бузилади. Унинг миқдори тўғрисида уч хил таъриф бор. Биринчиси — икки қўл билан қилинадиган ишлар. Масалан: салла ўраш, кўйлак кийиш, иштон боғини боғлаш, камондан ўқ отиш. Аммо кўйлак ёки шалварни ечиш, дўппи кийиш ёки уни ечиш каби бир қўл билан қилинадиган ишларни икки қўл билан бажарса ҳам намоз бузилмайди. Иккинчиси — намозхон ўзини кўп иш қилиб юборгандек сезса, шунинг ўзи амали касирдир, деган ривоят бор бўлиб, у Абу Ҳанифа (рҳ.) раъйларига ҳам яқиндир. Учинчиси — намозхоннинг ҳаракатларини узоқдан кўрган киши у намоздан ташқарида деб билса. Аммо шак қилса ҳисоб эмас. Бу таъриф кўпчилик уламолар томонидан маъқулланган. |
намоз, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Оламгирия, Табйин, Хулоса, Қозихон | |
|
Намоз ичида илон ва чаён ўлдирса намоз бузилмайди. Аммо ҳеч кимга зиён етказмаслик эҳтимоли бўлса, уларни ўлдиришга ҳаракат қилиш макруҳдир. Кимгадир азият етказиш хавфи бўлганда эса, уларни масжид ичида қувиб юриб, ҳатто имомнинг олдидан ўтиб бўлса ҳам ўлдириш жоиз. |
намоз, илон, чаён, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Муҳит, Навозил, Оламгирия, Хулоса | |
|
Агар намозда бир вақтнинг ўзида уч марта тош отса ёки бит, бурга, чивин кабиларни ўлдирса ёхуд соқоли ё сочининг уч толасини биттадан юлса намози бузилади. Агар тошни қулочини кенг очиб, кучининг борича отса бир мартада ҳам намоз бузилади. |
намоз, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Заҳирия, Оламгирия, Ташархония | |
|
Намозда туриб учта сўз ёзса намоз бузилади. Ундан кам бўлса бузилмайди. Агар ҳавога ёки ўз баданига бармоғи билан ёзса уч сўздан кўп бўлса ҳам намоз бузилмайди. |
намоз, ёзув ёзиш, намозда ҳаракат, намознинг бузилиши | Оламгирия, Сирожия, Хулоса |
Theme by Danetsoft and Danang Probo Sayekti inspired by Maksimer